JSN Gruve - шаблон joomla Окна

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MEHNAT VAZIRLIGI                               
TASHQI MEHNAT MIGRATSIYA MASALALARI AGENTLIGI        

                 Call - markaz:  (+998 71) 200-00-61
                      Umumiy bo’lim: (+998 71) 214-30-76 
                        Yuridik bo’lim: (+998 71) 214-54-36

DIQQAT E’LON!!!

KOREYA RESPUBLIKASINING BANDLIKKA RUHSAT BERISH TIZIMI BO’YICHA 2016 YIL 16-24 AVGUST (kompyuter) VA 15-16 OKTYABR KUNLARI KOREYS TILI BO`YICHA TEST SINOVLARIDAN MUVAFFAQIYATLI O’TGAN FUQAROLAR DIQQATIGA!



NOMZODLARNING HUJJATLARINI TARTIBLI QABUL QILISH MAQSADIDA RO`YXATDA NOMLARI KO`RSATILGAN FUQAROLAR 2016 YILNING
12-DEKABR KUNI, RO`YXAT BO`YICHA TEGISHLI HUJJATLARNI JADVALDA BELGILANGAN VAQTDA KO’RSATILGAN  MANZILLARGA TAQDIM QILISHLARI TALAB ETILADI.

 

  • 2 DONA SIFATLI RANGLI PASPORT NUSXASI

 (pasportning amal qilish muddati 1 yildan kam bo’lmasligi lozim (20.01.2018y.dan kam bo’lmagan))

  • 4 DONA 3,5 x 4,5 FOTOSURAT
  • 086 SHAKLDAGI TIBBIY MA’LUMOTNOMA
  • Zaruriyat tug’ilganda nomzod bilan bog’lanish uchun qo’shimcha imkoniyat sifatida unga yaqin bo’lgan inson to’g’risida ma’lumot (F.I. va telefon raqami)

 

 

KECH QOLGAN YOKI KELMAGAN NOMZODLAR SHAXSAN O`ZLARI TASHQI MEHNAT MIGRATSIYASI MASALALARI AGENTLIGIGA YUQORIDA KO`RSATILGAN HUJJATLAR BILAN KELISHLARI LOZIM.

HUJJATLAR TO`PLAMINI YIG`ISH VA QABUL QILISH TO`LOVSIZ (BEPUL, TEKINGA) AMALGA OSHIRILADI. PUL TALAB QILGAN SHAXS TO`G`RISIDAGI MA`LUMOTNI AGENTLIKNING 0(371) 214-30-76 va 214-54-36

TELEFON RAQAMLARIGA MA`LUM QILISHINGIZ SO'RALADI (istagingizga ko’ra shaxsingiz to’g’risidagi ma’lumot sir tutiladi)


2016 йил август ва октябр ойлари бўлиб ўтган корейс тили бўйича тест синовларидан
муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ҳужжатларини тартибли йиғиб олинишини
ташкиллаштириш бўйича жадвал


Масъул худудий ташкилотлар

Қатнашиши лозим бўлган вилоятлар

Хужжатларни қабул қилиш санаси ва вақти

Хужжатларни қабул қилиш манзили

1.       

Фарғона шаҳар

Фарғона вилояти

12 декабр, 10:00 дан 12:00 гача 

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар,

Бурхониддин Марғилоний  кўчаси, 4-уй,

Вилоят Меҳнат бош бошқармаси

Андижон вилояти

13 декабр  10:00 дан 12:00 гача 

Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Темур кўчаси, 24 уй,

Андижон шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази

 Мўлжал: Автовокзал ёнида

Наманган вилояти

14 декабр 10:00 дан 12:00 гача 

Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Нодира кўчаси, 3-уй, вилоят Меҳнат бош бошқармаси

Мўлжал: Сардоба

2.       

Тошкент шаҳар

Тошкент шаҳар

12-декабр    08:00 дан 12:00 гача 

Toшкент шаҳар, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси,  1 уй

Тошкент вилояти

3.       

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти

12-декабр

08:00 дан 12:00 гача 

Жиззах вилояти,

Жиззах шахар,

Алишер Навоий кўчаси, 4А-уй,

вилоят Меҳнат бош бошқармаси

4.       

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти

12-декабр 14:00 дан 16:00 гача 

Сирдарё вилояти, Гулистон шахар, Ш.Рашидов кўчаси,

 Савдо дўкони 2 – қават, вилоят Мехнат бош бошқармаси

5.       

Қарши шаҳар

Қашқадарё вилояти,

12-декабр  08:00 дан 16:00 гача 

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Хонабод шох кўчаси,
46-уй, вилоят

Меҳнат бош бошқармаси

Самарқанд вилояти

Сурхондарё

вилояти

6.       

Бухоро шаҳар

Бухоро вилояти,

 

12-декабр  08:00 дан 12:00 гача 

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар,

Мустақиллик кўчаси, 1-уй, вилоят Меҳнат бош бошқармаси

Мўлжал: “А-кафе” ёнида

Навоий вилояти

7.       

Нукус шаҳар

Қорақалпоғистон Республикаси

 

 

12-декабр

 

08:00 дан 16:00 гача   

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар, А.Дўстназаров кўчаси, 64-уй,

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги

Хоразм вилояти




Фукаролардан тегишли хужжатлар кабул килинишида
куйидаги мажбурият хам тулдирилади:


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга мувофиқ корейс тилидан ўтказилган тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаронинг

    М А Ж Б У Р И Я Т И

 

Мен_______________________________________________________________

                                               (Ф.И.Ш.)

Туғилган сана_______________паспорт серияси____рақами_______________

Манзилим:________________________________________________________
_________________________________________________________________

Корея Республикасида ишлаш истагида ____________йилда корейс тилидан тест синовидан муваффақиятли ўтдим.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги матнда Агентлик) ходимлари томонидан корейс тили бўйича тест синовлари натижаларига кўра муваффақиятли ўтган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси фуқароларнинг шахсан ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилиши тўғрисида огоҳлантирилдим.

Мен 18 ёшдан 39 ёшгача, судланмаган ва қонунда белгиланган тартибда чет элларга чиқишга тақиқ қўйилмаган, соғлом, илгари Корея давлатидан депортация бўлмаган фуқаролар корейс тили бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтгандан сўнг, улар тўғрисидаги маълумотлар юқоридаги тартибда шакллантириладиган базада номзод (тест синовидан муваффақиятли ўтган фуқаролар) сифатида туриши, корейс иш берувчиси томонидан танланган номзод номига корейс иш берувчиси меҳнат шартномаси лойиҳасини юбориши, ҳамда, Корея Республикасининг Адлия вазирлиги томонидан берилган виза тасдиқномасига асосан Кореяга ишлаш учун бориши, номзодлик мақоми тест натижалари эълон қилингандан кейин 2 йил давомида амал қилиши, агарда меҳнат шартномаси лойиҳаси ва виза тасдиқномаси юборилгандан кейин номзод  2 ойгача муддатгача талаб этиладиган ҳужжатларни Агентликка тақдим этмаса, 3 ой ичида Корея Республикасига етиб бормаса меҳнат шартномаси ва виза тасдиқномаси Корея томонидан бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотларга эгаман.

Агентлик ходимлари томонидан ушбу тартибда менинг номимга меҳнат шартномаси лойиҳаси ва виза тасдиқномаси келганлиги тўғрисидаги шунингдек, Кореяга ишга бориш билан боғлиқ бўладиган бошқа маълумотларни Агентликни www.migration.uz сайти орқали билиб боришим ёки телеграмма орқали хабардор этилишим тўғрисида ҳам огоҳлантирилдим.

Менинг номимга меҳнат шартномаси лойиҳаси ва виза тасдиқномаси келгандан сўнг зудлик билан Агентликка етиб бориш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.

Ушбу мажбурият матни бўйича тўлиқ тушунчага эга бўлдим ва розилигимни ўз имзоим билан тасдиқлайман.

 

 

Имзо_______________                                                   Сана_____________


Last modified on Среда, 07 Декабрь 2016 16:38

YANGILIKLAR KALENDARI

« January 2017 »
Mon Tue Wed Thu Fri Sat Sun
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

Manzil:  Toshkent shahri 100179, Olmazor tumani, Qamarniso ko'chasi, 1-uy
Migratsiya bo’limi: (+998 71) 214-47-29, 214-51-87
Umumiy bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-30-76
Yuridik bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-54-36
Fax: (+99871) 214 34 85
E-mail: info@migration.uz

Saytdagi foydalanuvchilar

Хозир 1140  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Go to top