JSN Gruve - шаблон joomla Окна

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MEHNAT VAZIRLIGI                               
TASHQI MEHNAT MIGRATSIYA MASALALARI AGENTLIGI        

                 Call - markaz:  (+998 71) 200-00-61
                      Umumiy bo’lim: (+998 71) 214-30-76 
                        Yuridik bo’lim: (+998 71) 214-54-36

ҲАР КИМ ҚАРИГАНДА, МЕҲНАТ ЛАЁҚАТИНИ ЙЎҚОТГАНДА, ШУНИНГДЕК БОҚУВЧИСИДАН МАҲРУМ БЎЛГАНДА ВА ҚОНУНДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН БОШҚА ҲОЛЛАРДА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА.

ҲАР КИМ ҚАРИГАНДА, МЕҲНАТ ЛАЁҚАТИНИ ЙЎҚОТГАНДА, ШУНИНГДЕК БОҚУВЧИСИДАН МАҲРУМ БЎЛГАНДА ВА ҚОНУНДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН БОШҚА ҲОЛЛАРДА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА.

(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 39-модда)

 

ЧЕТ ЭЛДА ИШЛАЁТГАН ВА ИШЛАШГА КЕТАЁТГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ
ДИҚҚАТИГА!


 

АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!

 

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олган ҳолда ишловчи фуқаролар суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлаш имконига эгадирлар!

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
22 февралдаги 46-сон қарорига мувофиқ чет элда ишлаётган фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартиби, шунингдек пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартибини белгиланган.

 

КЕЛАЖАКДА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАНГИЗНИ
КАФОЛАТЛАШ УЧУН НИМА ҚИЛИШИНГИЗ КЕРАК?

 

Биринчидан, чет элда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига мурожаат қилинг.

 

Иккинчидан, агарда Сизнинг солиқ тўловчи сифатида идентификацион рақамингиз бўлмаса, уни олиш учун доимий яшаш жойингиз бўйича давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилинг.

 

Учинчидан, меҳнат дафтарчангизни сақлаш ва юритиш учун доимий яшаш жойингиз бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига  мурожаат қилинг.

 

Тўртинчидан, чет элга борганиздан сўнг Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилинг.

 

Бешинчидан, Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўланг.


СУҒУРТА БАДАЛИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

  Суғурта бадалларини тўлаш муддатлари:

ҳар ойда

ҳар чоракда;

бир йўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой муддатда.

 Суғурта бадал миқдори:

энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда (2016 йил 1 апрель ҳолатига 130 240 сўм).

 Суғурта бадалини тўлаши мумкин бўлган шахслар:

чет элда ёлланган ҳолда ишловчи фуқаронинг ўзи;

оила аъзолари;

ишончли вакили.


МУРОЖААТЛАР УЧУН

ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ АГЕНТЛИГИ

Тел.: +99871 214-47-29, 214-51-87, 214-54-36, 214-30-76 

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

www.migration.uz

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

Тел.: +99871 239-10-46, 239-47-49, 239-48-82, 239-43-47, 239-11-39

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

www.pfru.uz

 

Last modified on Вторник, 05 Июль 2016 12:50

YANGILIKLAR KALENDARI

« January 2017 »
Mon Tue Wed Thu Fri Sat Sun
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

Manzil:  Toshkent shahri 100179, Olmazor tumani, Qamarniso ko'chasi, 1-uy
Migratsiya bo’limi: (+998 71) 214-47-29, 214-51-87
Umumiy bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-30-76
Yuridik bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-54-36
Fax: (+99871) 214 34 85
E-mail: info@migration.uz

Saytdagi foydalanuvchilar

Хозир 1157  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Go to top