JSN Gruve - шаблон joomla Окна

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MEHNAT VAZIRLIGI                               
TASHQI MEHNAT MIGRATSIYA MASALALARI AGENTLIGI        

                 Call - markaz:  (+998 71) 200-00-61
                      Umumiy bo’lim: (+998 71) 214-30-76 
                        Yuridik bo’lim: (+998 71) 214-54-36

Tashqi mеhnat migratsiyasi masalalari agеntligi

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Бандликка рухсат бериш тизими бўйича Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2016 йил 28-29 май кунлари тест синовларида қатнашувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари!

Маълумки, онлайн рўйхатга олиш жараёнидан муваффақиятли ўтиб, Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан текширилиб тасдиқланган фуқаролар 2016 йил 28 май кунлари http://migration.uz/…/test-sinovlari/item/140-test-sinovlar… сайтида эълон қилинган Рўйхат бўйича вилоятлар кесимида белгиланган Жадвалга асосан тест синовларидан ўтказилади.

Агентлигимиз номига мазкур тестлар атрофида юзага келаётган айрим фирибгарликлар, қаллобликлар, таъмагирликлар ҳақида хабарлар ҳам келмоқда. Келаётган бундай хабарларда келтирилган конкрет шахслар ва фактлар тегишли идоралар томонидан текширилади, албатта.

Сизга шуни маълум қиламизки, тест жараёнлари Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан холис ва ҳалол ўтказилади. Мазкур жараёнга четдан ҳеч бир киши аралаша олмайди.

Ҳеч бир кимсанинг ваъдаларига ишонманг, пора берманг! Агар сиз ўз билимингиз билан ўтсангиз ҳам, улар бу ишни биз уюштирдик, дейишади. Ўтолмай қолсангиз, кейинги гал ўтасан, дейишади. Сизни фақатгина билимингиз ва салоҳиятингизгина тест синовларида қўл келиши мумкин.

Фирибгарларнинг ваъдасига учманг! Алданиб қолманг! Бундай фактларга дуч келсангиз, аниқ фактлар билан ҳуқуқ-тартибот идораларига ва Ташқи меҳнат миграцияси масалари агентлигига, мурожаат қилинг.

Ташқи меҳнат миграцияси масалари агентлиги

Телефонларимиз: +998 71 2000061; +998 71 2143076

Манзил:100179, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй

www.migration.uz
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Last modified on Среда, 25 Май 2016 15:06

YANGILIKLAR KALENDARI

« January 2017 »
Mon Tue Wed Thu Fri Sat Sun
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

Manzil:  Toshkent shahri 100179, Olmazor tumani, Qamarniso ko'chasi, 1-uy
Migratsiya bo’limi: (+998 71) 214-47-29, 214-51-87
Umumiy bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-30-76
Yuridik bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-54-36
Fax: (+99871) 214 34 85
E-mail: info@migration.uz

Saytdagi foydalanuvchilar

Хозир 1128  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Go to top