JSN Gruve - шаблон joomla Окна

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MEHNAT VAZIRLIGI                               
TASHQI MEHNAT MIGRATSIYA MASALALARI AGENTLIGI        

                 Call - markaz:  (+998 71) 200-00-61
                      Umumiy bo’lim: (+998 71) 214-30-76 
                        Yuridik bo’lim: (+998 71) 214-54-36

MOSLASHTIRISH VA UKITISH FILIALI
MOSLASHTIRISH VA O'QITISH FILIALI
TOSHKENT FILIALI
TOSHKENT FILIALI
FARGONA FILIALI
FARGONA FILIALI
BUXORO FILIALI
BUXORO FILIALI
QARSHI FILIALI
QARSHI FILIALI
NUKUS FILIALI
NUKUS FILIALI
Items filtered by date: Ноябрь 2016 - TASHQI MEHNAT MIGRATSIYASI MASALALARI AGENTLIGI

Malaka testi

Koreya inson resurslarini rivojlantirish xizmati  ko`rsatmasiga binoan shu yilning 15-16 oktyabr kunlari koreys tilidan o’tkazilgan test sinovlarida qatnashib, 180 va undan yuqori ball to`plagan quyidagi ro`yxatda ko`rsatilgan fuqarolar uchun 25-26-27 noyabr kunlari SKILL TEST  o`tkaziladi.

Manzil: Toshkent sh. Olmazor tumani, Qamarniso ko`chasi  1-uy.

Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari Agentligi.

Quyidagi fuqarolar ro'yhat boyicha belgilangan kunda soat ertalab 8:00 Dan kelishlari talab etiladi.


Ma’lum bir sabablarga ko’ra skill test ga qatnasha olmagan fuqarolar diqqatiga:

27.11.2016 kelib qatnashingiz talab etilada.

Published in Test Sinovlari

САМАРҚАНДДА  НАВБАТДАГИ  САЙЁР  ҚАБУЛ  ЎТКАЗИЛАДИ!

 

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 ва 3 ноябрдаги йиғилишлари баёнларида белгиланган топшириқлар ижросини бажарилиши юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш ҳамда статистик таҳлилларга кўра, энг кўп мурожаат бўлаётган ҳудудларда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Улуғбек Боходирович Назаровнинг сайёр қабуллари ўтказилмоқда. 22 ноябр куни Жиззах вилоятининг Жиззах туманида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

23 ноябр куни соат 10.00да Самарқанд вилояти Булунғур туман маркази Қишлоқ хўжалик ва миллий хунармандчилик коллежида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Улуғбек Боходирович Назаров сайёр қабул ўтказади. Фуқароларнинг Агентлик фаолиятига оид, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини оширишнинг қонуний асослари, ижтимоий кафолатлари  ва бошқа ва афзалликлари, ноқонуний миграциянинг салбий оқибатлари, одам савдоси сингари масалалар бўйича саволларга жавоб берилади.
Published in Odam Savdosi

В А Ж Н А Я   И Н Ф О Р М А Ц И Я

 

ПОМНИТЕ: НЕОБХОДИМО ЗАМЕНИТЬ ПРАВА НА УПРАВЛЕНИЯ ТРАНСПОРТНЫМИ СРЕДСТВАМИ ИНОСТРАНЦАМ НА ТЕРРИТОРИИ РОССИЙСКОЙ ФЕДЕРАЦИИ

 

Во исполнение ст.25 Федерального Закона Российской Федерации от 10.12.1995 №196-ФЗ «О безопасности дорожного движения», Иностранным гражданам допущенных к управлению служебного транспорта на территории РФ, необходимо в срок до 01.06.2017г., заменить национальные водительские права на выдаваемые права Российской Федерацией. К категории иностранцев, которым необходимо произвести замен водительских прав относятся только:

- иностранные граждане, имеющие вид на жительства Российской Федерации;

- иностранные граждане, работающие в России по трудовому договору, по гражданско-правовому договору;

- иностранный гражданин, занимается предпринимательской деятельностью на территории РФ;

- иностранные граждане занимающаяся грузовыми и пассажирскими перевозками на территории России, кроме транзитных перевозок.           

Во всех остальных случаях, иностранный гражданин может использовать национальные водительские права, а также международные в соответствии с международной Венской конвенцией «О дорожном движении» от 8.11.1968г.

Справочно: В 2004г. Узбекистан присоединился Венской конвенцией
«О дорожном движении» от 8.11.1968г., в связи с этим, с 2009 водительские права в Узбекистане выдаются по международным стандартам.

Вместе с этим, по установленным правилам Российской Федерации, определены следующее водительских прав подлежащих к автоматической замене:

- водительские права с отличительными знаками «SU» (СССР) считаются национальными водительскими удостоверениями;

- с отличительными знаками «SU» (СССР), выданные в республиках бывшего СССР до 1 января 1992г., и выданные вместо них национальные водительские удостоверения (НВУ SU);

- соответствующие требованиям Конвенции о дорожном движении 1968г., записи в которых произведены или продублированы буквами латинского алфавита.

Вышеуказанных случаях, при замене водительских прав, не сдаются теоретические экзамены. В остальных случаях замена иностранных водительских прав осуществляется путем проведения экзаменов.
Published in Test Sinovlari
DIQQAT E`LON
 
 
 Koreya Respublikasida mehnat faoliyatini amalga oshirmoqchi bo’lgan fuqarolar uchun turli xildagi sms xatlar, ijtimoiy tarmoqlar orqali Test sinovlari o’tkazilishi muddatlari bo’yicha bo’layotgan quidagi:
 -noyabr, dekabr oylarida yangi test bo’lib o’tishi to’g’risida;
-noyabr, dekabr oylarida avvalgi testlardan o’ta olmaganlarga qayta test bo’lib o’tishi to’g’risida;
-Yaponiya davlatiga, viloyatlarda tanlov amalga oshirilayotganligi to’g’risidagi ma’lumotlarga ishonmasligingizni va ta’magirlarning aldamiga uchib qolmasligingizni so’raymiz.
Yuqoridagilardan kelib chiqqan holda “on-line” ravishda testga kirish uchun ruxsatnoma olish jarayoni to’g’risida faqatgina  www.migration.uz hamda (0371) 2000061 telefon raqami orqali to’liq ma’lumot olishingiz mumkun hamda, nomzodlarning o’zlari ro’yxatga olishda (testga kirish uchun ruxsatnoma) ishtirok etishlarini va ushbu jarayonda nomzodning o’zi mas’ulligini eslatib o’tamiz.
Published in Test Sinovlari
Koreya Respublikasida shartnoma asosida mehnat faoliyatini muvaffaqiyatli tamomlab, qaytib kelgan fuqarolar uchun 2016 yil 14,15,16,17,18 noyabr kunlari bo’lib o’tadigan test sinovlari  to‘g‘risida e’lon
 
 
Eslatma: Faqatgina ro’yhatda keltirib o’tilgan fuqarolargina qatnashishlari lozim.

MANZIL: TOSHKENT SHAHAR, MIROBOD TUMANI, TOLIMARJON KUCHASI, 3-UY.(MO'LJAL: ELEKTROAPPARAT ZAVODI YOKI FURQAT BOG'I)
 
 
QUYIDAGI RO‘YXAT
Published in Test Sinovlari

2013 ЙИЛ БЎЛИБ ЎТГАН КОРЕЙС ТИЛИДАН ТЕСТ СИНОВЛАРИ (муддати ўтганлар) БЎЙИЧА ЭЪЛОН


           Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Меморандумга асосан Кореяда ишлаш истагида бўлган республикамиз фуқаролари корейс тили бўйича тест синовларида қатнашишлари талаб этилади.

Корейс тили бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан маълумотлар базасига киритилади ва икки йил давомида базада сақланади. Мазкур маълумотлар асосида корейс иш берувчиси томонидан Кореяда ишлашни хоҳловчи номзод танлаб олинади ва Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати орқали Агентликка номзоднинг номига меҳнат шартномасининг электрон лойихаси юборилади.

Маълумотлар базасига киритилган номзодни корейс иш берувчиси томонидан танлаб олиш жараёнида Агентлик иштирок этмайди. Хорижий ишчи кучини ишлашга танлаб олиш ва Кореяга жалб этиш фақат корейс иш берувчиси томонидан амалга оширилади. Кореяга ишга бориш учун корейс иш берувчиларига Ўзбекистондан номзодларни танлаб олиш талабини Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳам Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ҳам қўя олмайди. Шу сабабли, тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларни Кореяга ишга юбориш тўлиқ кафолатланмаган.

Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали чоп этилган ва Агентликнинг расмий веб сайти (www.migration.uz) орқали берилган эълонларда ҳамда рўйхатга олиш жараёнида берилган тестга кириш учун рухсатномада ҳам кўрсатиб ўтилган.

2013-2015 йиллар давомида номзоди корейс иш берувчилари томонидан танланмаганлиги ва Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тақдим этилган элетрон маълумотга асосан қуйидаги номзодлар иш берувчилар томонидан танлаб олиш муддати тугаганлиги маълум қилган.

Юкоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ушбу фуқаролар келгусида бўлиб ўтадиган тест синовларида қатнашиш истагида бўлсалар, фуқароларни рўйхатга олиш кунида қатнашишлари тавсия этилади. Корейс тилидан бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синови ва Корея Республикасига ишга бориш учун ҳужжатлар топшириш масаласи, керакли ҳужжатлар тўплами бўйича Агентликнинг расмий веб сайти (www.migration.uz) орқали батафсил маълумот берилади.
Published in Test Sinovlari

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан Корея Республикасига юборилиб, меҳнат фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб қайтган ва Ўзбекистонда ҳусусий тартибдаги тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш корхоналари очган Республикамиз фуқаролари диққатига!

                                                                                         

Ўзбекистонга қайтганларидан сўнг ҳусусий тартибдаги тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш корхоналари очган, қўшимча бўш иш ўринлари яратган Республикамиз фуқаролари, уларнинг Ватанимиз иқтисодиятига қўшаётган хиссаси ҳақида маҳсус ролик тайёрлаш мақсадида, Агентликнинг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 200-00-61, 214-30-76

Published in Test Sinovlari

Manzil:  Toshkent shahri 100179, Olmazor tumani, Qamarniso ko'chasi, 1-uy
Migratsiya bo’limi: (+998 71) 214-47-29, 214-51-87
Umumiy bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-30-76
Yuridik bo’lim telefon raqami: (+998 71) 214-54-36
Fax: (+99871) 214 34 85
E-mail: info@migration.uz

Saytdagi foydalanuvchilar

Хозир 1147  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Go to top